| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
қилишганда иттифоқчилар дарҳол бу талабни қабул қилиб қўллаб-қувватлашди. Хусусан, буни Исломий давлатда ҳокимиятнинг аксариятини гавдалантириб турган Туркия талаб қилмоқда эди.
Шунинг учун иттифоқчилар турк миллий аҳдини ўзларининг мусулмонлар устидан узил-кесил ғалабалари деб ҳисоблашди. Шундан кейин иттифоқчилар босқинчиларга қарши кураш ихтиёрини туркларнинг ўзларига ташлаб, барча жойлардан чиқиб кета бошладилар. Франция ва Англия кучлари мамлакатдан чиқиб кетди. Туркларнинг қасдлари янада кучайди. Мамлакатда душманга каршилик кўрсатиш ҳаракатлари бошланиб, кейин султонга қарши инқилобга айланиб кетди. Натижада султон қўшин тайёрлаб, у ҳаракатларга қарши ҳужум қилиб, уларни йўқ қилди. Инқилоб маркази бўлмиш Анқарадан ўзга жойлардаги барча одамлар султон тарафида бўлди. Ҳатто Анқаранинг ўзи ҳам йиқилиш арафасида эди. Анқарани ўраб турган қишлоқлар бирин-кетин султон байроғи остига келиб, унинг қўшинига қўшилди. Мустафо Камол ва Анқарада у билан бирга бўлганлар қийин аҳволга тушиб қолдилар. Лекин Мустафо Камол қаршилик кўрсатишга қатъий қарор қилди ва миллий кенгаш аъзоларида яна шижоат ўтини алангалатди. Уларнинг қасдлари яна кучайди. Туркиянинг шаҳар ва қишлоқларида пойтахтга инглизлар босиб кириб, миллий кенгаш аъзоларини қамоққа олаётгани, парламентни куч билан беркитиб қўйгани, султон ва унинг ҳукумати инглизларга ёрдам бераётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди. Вазият ўзгарди, одамлар султондан юз ўгиришди. Афкори омма Анқарадаги миллий кенгаш томонга мойиллик билдирди. Туркияни ҳимоя қилиш учун эркагу-аёллар кўнгилли бўлиб Анқарага кела бошлади. Халифа қўшинидан кўпчилик қочди ва туркларнинг диққат-эътибори ва орзу-умидлари қаратилган Мустафо Камол қўшинига қўшилди. Мустафо Камол тарафи кучайди ва мамлакатнинг аксари унинг қўл остига ўтди. У маркази Анқарада бўлган миллий жамиятга сайлов ўтказишга чақириб варақа чиқарди. Сайлов ўтказилди. Кейин янги вакиллар йиғилиб ўзларига «Катта миллий жамият» деб ном қўйишди ва ўзларини қонуний ҳукумат деб аташди. Сўнг бу жамиятга Мустафо Камолни раис қилиб сайлашди. Шундай қилиб, Анқара миллий ҳукуматнинг марказига айланди ва унга барча турклар қўшилди. Мустафо Камол халифанинг қолган қўшинларини ҳам тор-мор қилди ва фуқаролар урушини тугатди. Кейин юнонларга қарши урушга фурсат топилди ва улар билан қонли тўқнашувлар бўлди. Бошида юнонлар ғолиб келишган бўлса, кейин Мустафо Камол тарафининг қўли баланд келди. 1921 йил август ойида Мустафо Камол шиддатли ҳужумга ўтди ва Измирни, Туркиянинг баъзи соҳилларини босиб олган юнонлар устидан ғалаба қилиш билан урушни тугатди. 1921 йили сентябр ойида Харрингтонни кутиб олиши ва у билан тафсилотларни келишиши учун Исмат бошога элчи юборди. Шунда иттифоқчилар юнонларни Трисдан
153-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|